...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беморнинг жароҳатини скотч билан боғлагани учун бош шифокор ишдан ҳайдалди


21:37, 13.12.2018 Олам
 10 856

Аёл боғламанинг устига оддий скотч ёпиштирилганини кўриб қолган ва дарҳол суратга олиб, суратни маҳаллий журналистларга жўнатган.

Россиянинг Амур вилояти губернатори Василий Орлов Благовешенск шаҳри шифохонаси бош шифокорини 63 ёшли беморнинг операциядан сўнгги жароҳатини оддий скотч билан боғлаб қўйгани учун лавозимидан бўшатди.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, бундан кейин бу каби ҳолатларга йўл қўйилмайди. Лекин, бу ҳолат боғламаларнинг етишмаслиги билан боғлиқ масала ҳамдир.
 
Вазирлик муассасада мавжуд боғламалар заҳирасининг бош врач томонидан тўғри тақсимланмаганлигини бош врачнинг айби сифатида сабаб қилиб кўрсатди.
 
Маълум бўлишича, Благовешенск шаҳрида яшовчи аёл онасини ўт пуфагини олиб ташлаш операциясидан кейинги кўрик учун шифохонанинг хирургия бўлимига олиб келган. Ўша пайтда у жароҳат боғланган боғламанинг устига оддий скотч ёпиштирилганини кўриб қолган ва дарҳол суратга олиб, буни маҳаллий журналистларга жўнатган.
 
Эслатиб ўтамиз, худди шунга ўхшаш воқеа шу йилнинг 17 октябрь куни Чельябинск вилояти Магнитогорск шаҳрининг психоневрология шифохонасида рўй берган эди. Муассаса тиббиёт ходимининг қари бемор устидан кулгани учун шифохона бош шифокори ишдан ҳайдалган эди.
Феруза Ходжаева

Теглар:Россия Амур вилояти Василий Орлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!