Коэн қамоқ жазосини ўташ билан бирга, 50 минг доллар миқдоридаги суммани тўлаши ҳам лозим.
Коэн Манҳэттен федерал судида ҳукм ўқилишидан олдин, у айбдор бўлган ҳар қандай иш учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтган.
“Трампга нисбатан содиқлик мени нур эмас, аксинча, зулматга етаклади. Бу эса президентнинг “қинғир ишлари”ни яширадиган ҳаракатларни содир этишимга мажбур қилди”, деди Коэн.
У қамоқ жазосини ўташ билан бирга, 50 минг доллар миқдоридаги жаримани тўлаши ҳам лозим.
“Ҳаёт жуда оғир ва Майкл Коэн буни тан олади. Биз ҳам тан оламиз”, деди унинг адвокати Гай Петрилло.
Таъкидлаш керакки, ушбу масала доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп ҳеч қандай жиноят содир этганликда айбланмаган. Аммо, Коэн жиноятларини тан олгани учун Трампнинг Оқ уйдан кетганидан сўнг жиноий жавобгар сифатида судга тортилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.