...
МЕНЮ
ONLINE TV

5253 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади


19:06, 30.03.2017 Жамият
 2 217

Йиғилишда сенаторлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитдилар.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республиканинг 5253 та маҳалласида бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
 
Бу ҳақда кеча, 29 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида хабар берилди.
 
Ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишга замон талабларига жавоб берадиган янги ёндашувларни татбиқ этиш, жиноятчиликка қарши курашишга жамоатчиликнинг кенг қатламларини жалб қилиш, профилактика инспекторларининг бевосита аҳоли орасида иш олиб боришини ташкил этишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республиканинг 5 253 та маҳалласида бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
 
Жиноятнинг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан аввал судланганлар, жиноятчи гуруҳлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ўта оғир жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар сони анча камайишига эришилди. Шахсга қарши жиноятларни очиш ва тергов қилишда, гиёҳванд моддалар ноқонуний айланишига, одам савдосига, терроризмга, диний экстремизмга ва уюшган жиноятчиликка, шунингдек иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга қарши курашишда муайян ижобий натижаларга эришилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Маҳалла жиноятчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар