...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бирданига 3 та пластик операцияни кўтаролмаган аёл


18:06, 30.03.2017 Олам
 6 415

Ҳозирги тахминларга кўра, бунга шифокорларнинг лоқайдлиги ёки беморнинг операциядан аввалги умумий аҳволи ёмонлиги сабаб бўлиши мумкин.

Филиппинлик 29 ёшли Ширил Сатурнино исмли аёл бир вақтнинг ўзида 3 та пластик жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказгач, вафот этди. Бу ҳақда Philippine Star нашри хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, у 25 март куни Мандалуонг шаҳридаги “Icon” клиник шифохонасига келган. Жарроҳлик амалиёти тахминан кеч соат 17:00 ларда бошланган ва тунги 03:00 ларда якунига етган.
 
Операция тугаётганда шифокорлар Ширилнинг юраги урмаётганини билиб қолишган. Кўрилган чораларга қарамай, ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
 
28 март куни “Icon” клиник шифохонаси Ширилнинг ўлими юзасидан ҳисобот берди.
 
Унда беморнинг ўлими сабабларини аниқлаш ишлари давом этаётгани айтилган.
 
Текширув сўнгида беморнинг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани аниқланиши мумкин.
 
Ҳозирги тахминларга кўра, бунга шифокорларнинг лоқайдлиги ёки беморнинг операциядан аввалги умумий аҳволи ёмонлиги сабаб бўлиши мумкин.
 
Айтиш лозимки, Сатурнино ушбу клиник шифохонанинг доимий мижози эди ва бундан аввал ҳам турли пластик жарроҳлик амалиётларини бошидан ўтказган.
Умида Якубова

Теглар:Филлипин пластик жарроҳлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!