...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқувчини ҳақоратлаб, калтаклаган тошкентлик ўқитувчига қандай чора кўрилди?


17:43, 30.03.2017 Жамият
 6 785

1 апрелдан эътиборан Гулбўстон Низомиддинова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 315-умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида жанжал келиб чиққани, инглиз тили ўқитувчиси бўлган Гулбўстон Низомиддинова 9-синф ўқувчиси Абдураҳмон Маҳмудовни ҳақорат қилгани ва синглисининг қизига урдиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари тергов-суриштирув ишларини олиб бордилар. Аниқланишича, 1957 йилда Хитой давлатида туғилган, айни дамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган Гулбўстон Низомиддинова 315-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари Абдураҳмон Маҳмудов ва Илҳомхўжа Аброровларни ҳақорат қилиб, танасининг турли жойларига урган.
 
Маълум қилинишича, мактаб ўқитувчиси Севара Чиналиева бино зинасидан тушиб келаётган вақтида ўқувчиларга туртилиб кетган. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида келиб чиққан низога Гулбўстон Низомиддинова аралашган ва ўқувчиларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.
 
Жанжал катталашиб, унга Низомиддинованинг 1962 йилда туғилган синглиси Гулбаҳор Азимова ва унинг қизи 1990 йилда туғилган Дилдора Азимова келиб қўшилган ва улар ҳам ўқувчиларни ҳақорат қилишган. Видеоларда эса Дилдора Азимова ўқувчиларнинг ортидан қуваётгани, уларни уришга ҳаракат қилгани, мактаб жиҳозларига зарар етказгани тасвирланган.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилинишича, айни дамда Низомиддинова ва Азимоваларнинг масаласи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси тартибида туман судида кўрилади.
 
Бундан аввал, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан касаллик варақаси билан таътилга чиққан Гулбўстон Низомиддинова ўз аризасига кўра ишдан бўшатилгани маълум қилинган эди. 1 апрелдан эътиборан Гулбўстон Низомиддинова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
 
Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси томонидан иш олиб борилиб, мактаб директоридан тушунтириш хати ёздириб олинган.
 
Маълум қилинишича, соат 13:30 да, жанжал чиққан вақтда мактабда маъмуриятдан ҳеч ким бўлмаган. 

Теглар:Мактаб Ўқитувчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар