
Гулфия Нибиковага ўша вақтда маст бўлганини, ҳеч нарса эсида йўқлигини айтади.
Гап шундаки, маст она билан ўғил ўртасида жанжал келиб чиқиши қотилликка сабаб бўлган. Қотил-она ошхона пичоғи билан ўғлининг кўкрак қафасига пичоқ уриши натижасида Александр Нибиков воқеа жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Сергели тумани прокуратураси томонидан Гулфия Нибиковага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни дамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Брифингда қотиллик юзасидан тайёрланган видеолавҳа ҳам намойиш этилди. Унда қотил-она Гулфия Нибикова қилган ишидан афсусда экани, ҳеч нарса эсида йўқлигини айтади.