...
МЕНЮ
ONLINE TV

23 ёшли қиз пластик жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этди


15:02, 18.11.2016 Олам
 5 978

Бемор организмига бир қанча дори-воситалари юборилгач, унда тиришиш бошланган.

Кеча, 17 ноябрь куни Россиянинг Волгоградск вилояти марказида жойлашган “Изабелла” тиббиёт косметология марказида 23 ёшли қиз пластик жарроҳлик вақтида вафот этди. Бу ҳақда “Dayonline.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, фуқаро октябрь сўнгида клиникага пластик жарроҳлик амалиётини ўтказиш ҳақида маълумот олиш учун мурожаат қилган. Унга керакли таҳлил анализларини топшириши лозимлиги айтилган ва 16 ноябрь куни операция амалга оширилиши белгиланган.
 
Жарроҳлик амалиёти чоғида 23 ёшли қизга турли дор воситалари инъекциялари қилинган. Дори воситаларининг бири унинг томирига юборилгач, унда тиришиш бошланган. Бироздан сўнг, унинг аҳволи яхшиланган ва косметология маркази жарроҳлари тез тиббий ёрдамни чақиртишган. Орадан кўп ўтмай, қизда яна тиришиш ҳолати кузатилган ва бу сафар унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.
 
Тахминларга кўра, бемор анафилактик шок ёки ўткир юрак етишмовчилиги сабабли вафот этган бўлиши мумкин. Ушбу иш юзасидан  Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг “Истеъмолчилар ҳаёти ёки  хавфсизлигини таъминлаш борасидаги  талабларига жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш ва бепарволик туфайли инсон ўлимига сабаб бўлиш” моддасига кўра жиноят иши очилди. Айни вақтда, юз берган фожиа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Россия Пластик жарроҳлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!