Ҳудудда кўчки содир бўлгани кон қулашига сабаб, деб тахмин қилинмоқда.
Туркияда мис кони қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Воқеа Сиирт провинциясида, Ширвон шаҳри яқинида содир бўлди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларнинг тасдиқлашича, ҳарсангтошлар остида 13 киши қолиб кетган.
Бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойда Фавқулодда вазият хизмати ходимлари ва тез ёрдам иш олиб бормоқда. Ушбу ҳудудда содир бўлган кўчки коннинг қулашига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Мухторбек Абдуллаев