Америкада оммалашаётган урфга амал қилиб, кўз олмасининг оқ рангини ўзгартиришга уринган қиз бир кўзидан ажраб қолиши мумкин.
Бу пайтда унинг тенгдошлари орасида кўзнинг олмасини қора рангга (склер татиуровкаси) бўяш кенг тарқалган эди. Чунки, кўз олмасининг қоп-қора бўлиб туриши атрофдагиларга бошқача кўринади-да. Шу сабабли Кэтт Гэллингер бу таклифни қабул қилади ҳамда ўзининг кўз олмасини ўзининг севимли ранги, сиёҳ рангга бўяшга қарор қилади.
Лекин, жарроҳлик амалиёти давомида юз берган хатолик туфайли унинг кўз олмасига қуйилган сиёҳ ранг суюқлик унинг юзига оқиб чиқади. Жарроҳлик амалиётидан кейинги куни унинг кўзлари шишиб, оғриқ бера бошлайди.
Жарроҳлик амалиётидан уч ҳафта ўтиб ҳам унинг кўзи ичидаги шиш сақланиб қолади. Шундан кейин шифокорлар Кэтт Гэллингернинг кўзини текшириб кўриб, унинг бир кўзи бир умрга кўр бўлиб қолиши мумкинлиги тўғрисидаги ташхисни қўйишди.
Кэтт Гэллингер ўз бошидан ўтказаётган ҳолатни мунтазам равишда facebook ижтимоий тармоғида ёритиб бормоқда. Унинг кўзида жарроҳлик амалиётини ўтказган шифокорни судга беришга тайёрланяпти.
Шу билан бирга, Америка офтальмологлар ассоциацияси, ўз танасини жарроҳлик амалиёти билан ўзгартиришга иштиёқмандларни кўз олмасининг рангини ўзгартирмасликка мунтазам равишда чақириб келади.