Россия Ташқи ишлар вазири АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан олиб бораётган сиёсати юзасидан ўз фикрини билдирган.
Унинг фикрига кўра, расмий Москва Пхеняннинг тутган йўлини номақбул, деб ҳисоблайди. Шунингдек, Лавровдан келтирилган иқтибосда “америкалик ҳамкасбларимизнинг бу борада эгаллаган позициясини ҳам нотўғри демасликнинг иложи йўқ, чунки улар ўз томонига японияликлар ва жанубий кореяликларни оғдириб олиш учун қилаётган хатти-ҳаракати билан, келиб чиқиши эҳтимоли бор бўлган урушнинг биринчи қурбонларига айлантириб қўймоқда” дейилган.
Россия дипломатиясининг раҳбари Москва Пхенян билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйганини, бироқ Вашингтон КХДР чегаралари яқинидаги навбатдан ташқари ҳарбий машқлар ўтказиш билан “Ким Чен Ыннинг юзага келган сукунатни бузиб, уларнинг бузғунчиликларига жавоб беришга мажбур қилишган”.
Бундан олдинроқ, КХДРнинг Марказий телевидениеси илк бор АҚШдаги исталган жойга тушиш имкониятига эга бўлган “Хвансон – 15” минтақалараро баллистик ракетанинг ҳавога чиқарилишини намойиш этган эди.
National Interest нашри таҳлилчиси Дэниел ди Петриснинг таъкидлашича, КХДР Вашингтонга ядровий ҳужум уюштирса, бир миллион киши жабрланиши мумкин.