...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўрол Бобоқулов Шеробод тумани ҳокими этиб тайинланди


21:59, 14.11.2017 Жамият
 4 208

Сурхондарё вилоятида фуқаро мурожаати билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган ҳоким вазифасидан озод этилди.

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳокими лавозимидан озод этилган.
 
13 ноябрь куни халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган ҳамда ушбу йиғилишда ташкилий масала кўрилгани хабар қилинди.
 
Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов йиғилишда иштирок этиб, туманда қўлга киритилаётган ютуқлар билан бир қаторда камчиликларга ҳам йўл қўйилаётгани айтилди.
 
Вилоят ҳокими жорий йилнинг тўққиз ойи давомида туманда фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 80 фоизи тушунтириш бериш билан чегаралангани, тумандаги мутасадди идораларда мурожаатлар билан ишлаш, масалани ҳал этиш қониқарсиз аҳволда эканини айтиб ўтган.
 
Сессия кун тартибида туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдулҳаким Эшмуратов лавозимидан озод этилди.
 
Шеробод туман ҳокими лавозимига шу кунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Ўрол Бобоқуловнинг номзоди тасдиқланди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳокими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар