...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқитувчиси ва шифокорини урган халқ...


15:45, 13.09.2017 Жамият
 22 793

Биз шифокор ва ўқитувчи устидан “Портал”га ёзаверишга ўрганиб қолдик. Арз қилдик, энди ёнимизга югуриб келаверади, деб ўйлаяпмиз. Бу нотўғри тушунча...

Шу икки кун ичида кўп жиҳатдан фикрларим чалкашиб кетгандай... Ўз-ўзимга жавоби мавҳум саволларни бераётганга ўхшайман.
 
Одамларга нима бўляпти?!
 
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ўқитувчини урган ҳоким ва тез ёрдам шифокорини тепкилаган зўравон ҳақида кўп гапирилди...
 
“Ўқитувчимас, директор” дейдиганларга гапим, директор ўқишни тугатганидан сўнг директор бўлганми, у ҳам қачондир ўқитувчиликдан бошлаган.
 
Бири ўқитувчини дўппосласа, иккинчиси шифокорни уйига чақириб тепса... Бу қандай бало бўлдики, биз буни кимдан ўргандик?
 
АҚШда ўқитувчисини отиб қўйган болалар ҳақида ўқисам ажабланар эдим, қурол сотишга чеклов йўқлиги учун аҳвол шунга бориб етган дердим.
 
Бироқ Ўзбекистонда қонун устуворлиги, адолат ўрнатилган-ку! Одамларимиз қонундан ҳайиқмай, жазодан қўрқмай қўйдими?
 
Тассаввур қилоласизми, ҳеч ким илм-маърифат ўргатмайди, ҳамма саводсиз... Ёки ўрта асрлардагидай оддий кўричак ва терламани даволашнинг имкони йўқ, одамлар касалликларга даво тополмай ҳалок бўлмоқда...
 
Бугунги муштумзўр ҳокимнинг боласини ўқитадиган ўқитувчи “Бор йўқол, сенинг отанг ким эди, сен ким бўлардинг” демайдими?
 
Шу каби ўқитувчини хўрлашлар ўқитувчиликка қизиқишни сўндирмайдими? Ким миллат келажаги учун қайғуради?
 
Чаласавод ҳокимми ёки муштумзўр бошлиқми?
 
Мустақиллик байрамига олдинроқ эълон берганида туман аҳолисининг ўзи келиб ўриндиқларни тўлдирган бўларди. Ўқитувчини қувиб бориш шартмикан?
 
Ўша муштумзўр фуқаро кейинги сафар уйига тез ёрдам чақирганида ҳайдовчи бўлса-ю шифокорлар бўлмаса, қаерга даво излаб боради? Боласини ким даволайди?
 
“Жаҳл отига” минганини тушунишим мумкин, лекин фарзандининг тақдири шифокор қўлида бўлганида оёғига йиқилмайдими?
 
Биз ўйлаймизки, ўқитувчи ва шифокор мажбурлигидан ишламоқда, улар бизни ўқитиш ва даволашга мажбурдек гўё.
 
Йўқ, улар ҳам истаган вақтида, жонидан ўтса, ишдан бўшашга ҳаққи бор!
 
Шифокор аризасини ёзади-ю бизнесга ўтиб кетади, кўп йиллар олган билимини оиласи, яқинларини даволашга сарфлайди — бўлди, етарли. Аммо ўқитувчи-чи, у нима қилсин?!
 
Биз шифокор ва ўқитувчи устидан “Портал”га ёзаверишга ўрганиб қолдик. Арз қилдик, энди ёнимизга югуриб келаверади, деб ўйлаяпмиз. Бу нотўғри тушунча...
 
Ўқитувчи ва шифокор вазифасини ўзга касб эгалари бажара олмайди, сабаби уларнинг касби масъулиятли.
 
Тўғри, гуруч курмаксиз бўлмаганидек уларнинг орасида ҳам ноинсофлари, ўз касбига нолойиқлари учраб туради.
 
Бироқ ўқитувчилик ҳам, шифокорлик ҳам шарафли касб бўлиб қолаверади!
 
Ўқитувчи ва шифокорлар жамиятимизнинг “доим туртиладиган касби” бўлиб қолишидан олдироқ уларнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйишимиз шарт!
 
Акс ҳолда ёш авлод орасида ушбу касбларни эгаллашдан “безиллаш синдроми” юзага келади.
 
Миллат ва халқ истиқболи учун уларни эъзозлайлик!
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўқитувчи Шифокор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

отабек
10:53 15.09.2017

дунёдаги қайси бир ривожланган давлатнинг тарихига назар ташласангиз барчаси таълим тизимини йуқори даражага қуйган, 1 йиллик харбий хизматга бориб келган аскарга "лигота" бергандан кўра, фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчига пул мукофоти ва имтиёз берилса анчагина ривожланиш бўларди, баъзи бир заводларни 10 йилдан ортиқ баъзи бир "футбол клубчаларига" қилган хомийлигини вилоятдаги 3 тагина мактабга 10 йил эмас 3 йил сарфласа футбол бўйича жахон чемпионатига йулланмани эмас балки жахон фан олимпиадаларида совринли уринларни қулга киритади.


Бекзод
20:45 14.09.2017

укитувчи ва шифокорларни конун билан химоялаш керак, одамларимиз маданиятсиз булиб кетаяпти айникса бюджет ташкилотда ишлайдиганлар кийналаяпти иши куп ва маъсулят катта


Muzaffar
16:00 14.09.2017

Raxmat sizga


Сир бўла қолсин
11:01 14.09.2017

Ўзимиз, ўзимиз ва яна ўзимиз айбдормиз. Нега ўша "хатшунос" оилани шифокорларга канака муносабатда бўлишини била туриб маҳалла фаоллари бу оилани тартибга чақиришмади, ўша оилани чақирилган шифокорларга нисбатан беписанд, қўпол ва муштумзўрларча ҳатти ҳаракатларига бир неча марта кўз юмди Тез тиббий ёрдам бўлими раҳбарияти? Қачонки шифокор ўз касбий вазифасини бажара туриб, муштумзўрлик оқибатида бир кўзи кўкариши ёки ҳар хил травмаларни олишига худди бу оддий холдей қаралиши жиноят сифатида кўрилмас экан, бизни олий маълумотли мутахассисларимиз топталаверишда давом этади. Бизда фуқоролар қонунан ҳимояланган деймизу нима учун шифокорни урган муштумзўрга қонун йўқ...ёки борми?! Бор!!! Лекин бизда афсуски андишани оти қўрқоқликдан бошқа нарса эмас.


Дилмурад Тахиров
09:20 14.09.2017

Россияда врачларни ҳимоя қиладиган қонун алақачон қабул қилинган. Узбекистонда қонун устивор эмас. Адолат йўқ -бўлмаса урмас эди. Байрамга ва пахтага врачларни ва ўқитувчиларни нега мажбур қилишади? Ҳокимни ким сайлаган бўлса ўшаларни жазолаш керак.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар