Аунг Сан Су ўз ташрифини бекор қилишига нима сабаб бўлгани ҳақида маълум қилмаган.
Мьянма ташқи ишлар вазири Аунг Сан Су Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида режалаштирган маърузасини бекор қилди. Бу ҳақда “Euronews.com” интернет нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Мьянма ҳукумати номидан БМТ БАда мамлакат вице-президенти Генри Ван Тхи қатнашади. Шу билан бирга, Аунг Сан Су ўз ташрифини бекор қилишига нима сабаб бўлгани маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Мьянмада давом этаётган этносиёсий можаролар сабаб роҳине мусулмонларга Ўзбекистон ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами жўнатилиши ҳақида хабар берган эдик.
Бундан ташқари, Нобель мукофоти қўмитаси Мьянма Ташқи ишлар вазири Аунг Сан Суга 1991 йилда жаҳонда тинчлик ўрнатиш ишлари бўйича берилган мукофот қайтариб олинмаслигини маълум қилгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Ҳабибуллохон Азимов