...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Мьянма ҳукумати нега роҳинелар ҳудудини бульдозерда текисламоқда?


15:53, 23.02.2018 Олам
 3 462

Мьянмадаги Инсон ҳуқуқлари вакили ушбу жараённи суний йўлдошдан олинган тасвирларда ўрганиб чиқди.

Мьянманинг роҳинелар яшайдиган ҳудудида ўтган йили маҳаллий аҳолига нисбатан зўравонликлар оқибатида ёндириб юборилган уйлар ўрни ҳукумат томонидан бульдозерларда текисланаётгани акс этган сурат пайдо бўлди. Бу ҳақда “Foxnews” нашри хабар бермоқда.
 
Мьянма ҳукумати ўнлаб роҳине қишлоқларини текислаш учун бульдозерлардан фойдаланмоқда.
 
Мьянмадаги Инсон ҳуқуқлари вакили суний йўлдош орқали камида 50 та қишлоқни кузатгани, суратга олдиргани ва уларни ўрганиб чиққанини маълум қилди.

 
Вакилнинг сўзларига кўра, бу ишлар роҳине мусулмонларига қарши қилинган зўравонлик, қатл саҳналари ва куйдирилган ўринларни йўқ қилиб, ўша воқеалардан нишона қолдирмаслик учун қилинмоқа.

 
Эслатиб ўтамиз, ўз ҳудудини ташлаб кетишга мажбур бўлган роҳине мусулмонлари Бангладешдан паноҳ топгани ва у ердаги қочқинларга Рамзан Қодиров катта кўмак бераётгани ҳақида хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Мьянма роҳине 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!