...
МЕНЮ
ONLINE TV

ШҲТ Кенгаши Тошкентда йиғилади


15:31, 23.02.2018 Жамият
 2 462

Биргаликда олиб бориладиган аксилтеррор ҳаракатлар йўналиши Тошкентда муҳокама қилинади.

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида Қирғизистон раислигида ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ҳуқуқий экспертлари гуруҳининг ШҲТ МАТТ (Минтақавий аксилтеррор тузилмаси) Кенгаши 32-мажлисига тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.

Унда 2018 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ МАТТ Кенгаши мажлиси кун тартиби масаласи муҳокама қилинган ва Тошкентда ўтадиган мажлис бўйича хулосалар чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тузилма 2004 йил январьдан буён Тошкентда фаолият олиб боради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ШҲТ Тошкент МАТТ Кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар