...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мустақил Фаластин учун бир миллион имзо йиғилди


15:01, 13.09.2017 Олам
 2 111

Берилган маълумотга кўра, Маҳмуд Аббос бу мактубни БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга юборган.

Фаластин расмий ахборот агентлиги (WAFA) тарқатган хабарга кўра, Исроил томонидан Фаластин ҳудудларини босиб олишни тўхтатиш ва мустақил Фаластин давлатини тузиш учун бир миллион талаба имзолаган хат Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосга юборилган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
 
Берилган маълумотга кўра, Маҳмуд Аббос бу мактубни БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга юбориши айтилган.
 
Фаластининг БМТдаги доимий вакили Риёд Мансур шу йилнинг 20 сентябрида бўлиб ўтадиган БМТ саммитида мамлакат раҳбари Маҳмуд Аббос фаластин-исроил муаммоси ва унинг ечимига доир масалалар юзасидан маъруза қилишини айтди.
 
Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳиллари 1967 йилдан бери Исроил назоратида ҳисобланади. Бу икки ҳудудда ҳозирда 600 мингга яқин яҳудийлар яшамоқда. Исроил томонидан олиб борилаётган Фаластиндаги яҳудийлаштириш сиёсати Халқаро ҳуқуқга зид хатти-ҳаракатлар ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Фаластин давлат етакчиси Маҳмуд Аббос Фаластиндаги сиёсий ва ижтимоий ҳолат билан таниши мақсадида Халқаро Қизил Хоч жамияти (ICRC) раҳбари Петер Маурер билан учрашгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Фаластин Исроил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!