51 ёшли Леконт Япония қирғоқларидан сузишни бошлаган.
Инсон ҳамиша бошқалар қилмаган ҳайратомуз ишларни қилиб тарихда қолишга ҳаракат қилади. У ёки бу соҳада янгилик ўйлаб топишга уринади.
Франциялик Бенуа Леконт ҳам ўзига хос рекорд ўрнатмоқчи. У Тинч океанини сузиб ўтмоқчи. Агар у мақсадини амалга оширолса, дунёдаги энг катта ва чуқур океанни сузиб ўтган биринчи одам бўлади.
51 ёшли Леконт Япония қирғоқларидан сузишни бошлаган. У ҳар куни саккиз соатдан сузиб, ярим йилда 19 минг километр масофани босиб ўтиб, АҚШ соҳилларига етиб боришни режалаштирмоқда.
Леконтни йўлида акула, довул, ноқулай об-ҳаво ва сув ҳароратининг жуда паст даражага тушиб кетиши каби ҳатарлар кутиб турибди.
Сузувчи ўз “саёҳати” орқали одамлар эътиборини глобал исиш муаммосига қаратмоқчи. Леконтни кузатиб қилиб борувчи олимлар гуруҳи, бутун йўл давомида океан ҳолати бўйича тадқиқотлар олиб боради.
Олимлар океандаги пластик чиқитлар миқдорини ўрганадилар ва “Фукусима” АЭСда юз берган ҳалокатнинг океанга таъсирини баҳолаш учун сувдан намуна олади.
Шунингдк, улар экстремаль жисмоний ҳаракатнинг Леконт юрагига таъсирини ҳам назорат қилиб борадилар.
Бен Леконт АҚШда яшайди. У узоқ масофага сузишга тайёрланиш жараёнида денгизда бир неча соатлаб сузиб машқ қилган. Шу билан бирга, психологик чидамлилик учун ҳам қатор машқларни бажарган. Тайёргарлик олти йил давом этган.
Таъкидлаш жоизки, Леконт 1998 йилда Атлантика океанини сузиб ўтган. Ўшанда у 8400 километр масофани босиб ўтишига тўғри келган.

Суннатилла Абдуллаев