Президент қарори билан Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди.
Файзибоев 1995 йил Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасида давлат солиқ хизмати тизимидаги фаолиятини бошлаган.
Кейинроқ, 2000-2013 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Бектемир туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиғи лавозимида ишлаган.
Файзибоев 2017 йил май ойидан буён Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.