...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Хитойлик фуқаро Автомобили билан бирга кўмилди


17:15, 05.06.2018 Олам
 5 920

Гап шундаки, номи ошкор этилмаган шахс транспорт воситаларининг ашаддий ишқибози эди.

Жуда катта ҳудудни ўзига бўйсундирган Македониялик Искандар ҳам умри поёнига етиб, ўлим шарпаси келганда яқинларига “Тобутдан қўлимни чиқариб қўйинглар.  Инсонлар бу дунёдан қуруқ қўли билан кетишларини англаб етсин”, деган экан. Дунё шундай. Ҳеч ким қабрга топган бойлиги билан кўмилмайди. Бир ўзи қўйилади.
 
Аммо хитойлик автомобил шайдоси яқинларига қаттиқ тайинлаган чоғи, у вафот этганидан кейин васиятини  сўзсиз бажо келтирдилар.
 
Гап шундаки, номи ошкор этилмаган шахс транспорт воситаларининг ашаддий ишқибози эди. Хабарларга қараганда, унинг коллекциясида 100 га яқин машина турлари бор. Шу одам вафот этишидан олдин яқинларига  энг севимли автомобили билан бирга қабрга қўйишларини васият қилган экан. Умр шамчироғи сўниб, вафот этгач, оила аъзолари уни ўз айтганидай, автомобили ичига қўйиб кўмишди. Ушбу ҳолат интернет оламида катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хитой автомобил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!