...
МЕНЮ
ONLINE TV

Номи Тинч, ўзи нотинч океанда йирик довул юзага келди


11:51, 07.08.2018 Олам
 3 459

Довуллар даражаси Саффир Симпсон шкаласи бўйича ўлчанади ва даража белгиланади.

Кеча, 6 август куни Тинч океанидаги “Жон ”тропик пўртанаси биринчи даражали довулга айланди ва Мексика соҳилларига яқинлашмоқда.
 
Маълумотга кўра, довул ичида шамол тезлиги соатига 120 километрни ташкил қилади ва кучайиши билан соатига 150 километрга етади. “Жон” довули ҳозирда Мансанильо шаҳридан 515 километр масофада жойлашган.
 
Тропик пўртана у билан келаётган шамол тезлиги соатига 62 километр тезликка етса, унга ном қўйилади. Довул Саффир Симпсон шкаласи бўйича биринчи даражали, деб эълон қилиниши учун ундаги шамол тезлиги соатига 120 километрга етиши керак.
 
Агар шамол тезлиги соатига 150 километрга етса, довул иккинчи даражали, деб белгиланади, 180 километр тезликда – учинчи даража, 210 километр тезликда – тўртинчи даража бўлади. Энг хавфлиси бешинчи даража бўлиб, бунинг учун шамол тезлиги соатига 250 километрдан ўтиши керак
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тинч океани Жон довули Мексика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!