...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дмитрий Медведев нега рус қўшинлари Грузияга кириб бормаганига жавоб берди


11:47, 07.08.2018 Олам
 3 996

Бош вазир Дмитрий Медведев Россия ва Грузи ўртасидаги ҳарбий можаронинг 10 йиллиги муносабати билан интервью берган.

2008 йил Россия ва Грузия ўртасида ҳарбий можаролар келиб чиққанда рус қўшинлари Грузия армиясини яксон қилиш ёки Саакашивилини жазолаш ниятида бўлмаган.
 
Бош вазир Дмитрий Медведев Россия ва Грузи ўртасидаги ҳарбий можаронинг 10 йиллиги муносабати билан берган интервьюсида маълум қилишича, мақсад грузин қўшинларини Цхинваладан чиқариш ва у ерни тартибга келтириш бўлган.
 
“Ўйлашимча, ўшанда осойишталикни сақлаш ва воқеалар ривожини жадаллаштирмаслик тўғрисида қарор қабул қилиб тўғри қилганман”, деган 2008-2012 йилларда Россия президенти бўлган амалдаги ҳукумат раҳбари.
 
Унинг фикрича, ҳарбий ҳаракатларнинг олдини олиш, Жанубий Осетия ва Абхазияда вазиятни тинчлантириш Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатлар билан тинч алоқалар ўрнатиш имконини берган.
 
Медведев ўша йилларда Грузия президенти бўлган Михаил Саакашивилининг ахлоқсиз ва жиноий феъли можаро бошланишига сабаб бўлганини таъкидлаган. Бош вазир Саакашивили Жанубий Осетияга қўшин киритишдан аввал АҚШдаги ҳомийлари билан келишиб олганини тахмин қилган.
 
Маълумот учун, Грузия 2008 йил 7 августдан 8 августга ўтар кечаси Жанубий Осетияга армиясини киритган ва ҳудудни ўз назоратига олишга уринган. Масалага Россия аралашган ва грузин ҳарбийларини Цхинвалада сиқиштириб қўйган. Ҳарбий ҳаракатлар тугагач, расмий Москва Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини расман тан олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия-Грузия Жанубий Осетия Абхазия Дмитрий Медведев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!