...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик сузувчилар мусобақани медаллар шодаси билан якунлашди


15:50, 13.09.2017 Спорт
 2 439

Сузиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Куни кеча Тошкентда сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати бошлангани ҳақида хабар бергандик.
 
12 сентябрь куни мусобақанинг сузиш баҳслари якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хуршиджон Турсунов 50 метрга эркин сузиш бўйича ўтган баҳсларда барча рақибларини ортда қолдириб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди.
 
Ушбу масофага хотин-қизлар ўртасида ўтган беллашувларда Наталья Критинина ва Алёна Васильева бронза медаль билан тақдирланишди. Эркаклар ўртасида мазкур масофага эстафета мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
 
200 метрга баттерфляй усулда сузишда Артём Козлюк кумуш медални қўлга киритган бўлса, 100 метр масофага чалқанча сузган Одилбек Юсупов ва Мафтунабону Тўхтасинова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.
 
Сузиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 13 олтин, 7 кумуш ва 11 бронза медали, жами 31 медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
 
Осиё чемпионатининг сув полоси баҳсларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси Қозоғистон терма жамоаси билан 7:7 ҳисобида дуранг ўйнади. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистонлик сузувчилар Сув спорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!