Мусобақада 130 дан ортиқ спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.
Бугун, 9 сентябрь куни Тошкентда сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Нуфузли мусобақада Осиё қитъасининг 26 давлатидан мингга яқин спортчилари ғолиблик учун баҳслашмоқда. Ўзбекистон шарафини эса 130 дан ортиқ спортчи ҳимоя қилмоқда.
Шунингдек, Осиё чемпионатида олимпия ўйинлари дастуридан жой олган сузиш, синхрон сузиш, сув полоси ва сувга сакраш бўйича мусобақалари ҳам ўтказилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон сузиш федерацияси 1992 йили ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистонда сув спорти турларини янада ривожлантириш ва иш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида 2013 йилдан сув спортининг барча турлари мазкур федерация таркибига бириктирилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудларида 20 мингдан ортиқ ўғил-қиз мазкур спорт турлари билан юртимиздаги икки юздан ортиқ сузиш ҳавзасида мунтазам шуғулланиб келмоқда.

Акмалхон Эшонхонов