...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё чемпионати бошланишига бир ҳафта қолди!


18:28, 03.05.2018 Спорт
 2 284

Мусобақада қитъамизнинг 21 давлатидан 400 нафарга яқин спортчи ва мураббийлари иштирок этади.

Жорий йилнинг 10-13 май кунлари Тошкент спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.
 
“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган мусобақанинг ўзига ҳос жиҳати шундаки, эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритадиган спортчилар октябрь ойида Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма оладилар.
 
Нуфузли мусобақада қитъамизнинг 21 давлатидан 400 нафарга яқин спортчи ва мураббийлари иштирок этади.
 
Ҳар 3 йўналиш бўйича бешта вазн тоифасида (ўсмирлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилган вазнлар) чемпионликни қўлга киритган спортчилар лицензия соҳибига айланадилар. Кўриниб турибдики, қитъа чемпионатида ўсмирлар Олимпия ўйинларига жами 15 та лицензия ўз эгасини топади.
 
Мусобақада умумий ҳисобда 30 та медаллар жамланмаси ўйналади. Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар олтин медаллардан ташқари, илк маротаба ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус чемпионлик камарига ҳам эга бўладилар.



Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Осиё чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!