...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тинч океанидаги 8 та орол йўқолиб қолди...


13:21, 09.09.2017 Бу қизиқ
 3 212

Тинч океанининг сув сатҳи ҳар йили ўртача 3 миллиметрга кўтарилади. Бу бир неча миллион тонна сув дегани.

Австралиялик олимлар Тинч океани ҳудудидаги 8 та орол сув сатҳининг кўтарилиши натижасида йўқ бўлиб кетганлигини аниқлашди. Бу ҳақда “New Scientist” нашри хабар бермоқда.
 
Мутахассислар сунъий йўлдошдан олинган фотосуратларни таҳлил қилишган ва маҳаллаий аҳоли билан мулоқот қилишган.
 
Аниқланишича, Понпеи ороли атрофидаги кўплаб майда оролчалар яқин орада йўқ бўлган. Понпеи оролининг ўзи ҳам...
 
Маҳаллий аҳолининг айтишича, сув сатҳининг кўтарилиши сабаб бу ороллар тахминан 100 йил аввал йўқолишни бошлаган.
 
Маълумотларга қараганда, Тинч океанининг сув сатҳи глобал иссиқлик туфайли ҳар йили тахминан 3 миллиметрга кўтарилади. Бу бир неча миллион тонна сув дегани. Океаннинг ғарбий қисми даврий шамол туфайли бу кўрсаткич бироз кўпроқ бўлиши мумкин.
 
Умуман олганда, глобал иссиқлик масаласи бўйича дунё олимлари Ер юзи аҳолисини хавотирга солишмоқда. Бу икки босқичда, аввал исиш ва сув сатҳининг кўтарилиши, сўнгра совиш ва айрим ҳудудларнинг бутунлай муз остида қолиши билан кузатилиши тахмин қилинмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тинч океани Глобал иссиқлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!