...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмазор туманида сувга чўккан 10 яшар ўқувчи 3 кундан буён топилмаяпти


17:36, 23.01.2018 Жамият
 5 470

21-22 январь кунлари олиб борилган қидирув ишлари ўз натижасини бермаган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Олмазор туманидан оқиб ўтувчи “Қичқириқ” каналига 10 ёшли икки бола тушиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Улардан бири омон қолган, иккинчиси сувга ғарқ бўлган.
 
Ушбу ҳолат 21 январь куни соат 13:30 атрофида содир бўлгани айтилмоқда. Маълумотларга қараганда, болалар футбол ўйнаб, уйига қайтаётган бўлган. Улардан бири кўприкдан, иккинчиси кўприк ёнидаги катта сув қувури устидан ўтмоқчи бўлган. Қувур устидан юраман деб, оёғи тойиб сувга йиқилган болани қидириш ишлари ҳамон давом эттирилмоқда.
 
21-22 январь кунлари олиб борилган қидирув ишлари ўз натижасини бермаган. Сув оқими юқорилиги сабаб тегишли ташкилотлардан сув оқимини пасайтириш сўралган. Манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, сув оқими 60 фоизгача камайтирилган.
 
Қидирув ишлари ҳамон натижасиз кечмоқда. Мазкур иш билан туман прокуратураси шуғулланаётгани маълум. Болалар Олмазор туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари бўлган.
 

Теглар:Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар