Полициянинг хабар беришича, йўловчи ташишга мўлжалланган “Шаулинь” русумли автобус 2014 йилда ишлаб чиқарилган бўлган.
Чимкент Ички ишлар бошқармаси тезкор гуруҳи ходимлари бу воқеани кузатув камералари аниқлаган ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар беришган. Ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган.
Полициянинг хабар беришича, йўловчи ташишга мўлжалланган “Шаулинь” русумли автобус 2014 йилда ишлаб чиқарилган. Ушбу автобус Чимкент шаҳридаги 22-йўналиш бўйича кетаётганда ёнғин чиққан. Ёнғин вақтида бу автобусда икки нафар йўловчи ва ҳайдовчи бўлган. Ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирги вақтда бу ёнғин сабаблари аниқланмоқда.