Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига давлат ва ҳукумат раҳбарларидан таъзия мактублари келган эди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига давлат ва ҳукумат раҳбарларидан таъзия мактублари келди.
Қолаверса, хорижий мамлакатлар Фавқулодда вазиятлар вазирлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраевга таъзия мактубларини йўлламоқдалар.
Биринчилардан бўлиб, Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучков таъзия мактубини йўллаб, Ўзбекистон дардига шерик экани ва қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришини ёзган эди.
Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Вашенко ҳам телефон орқали ҳамкасби Жўраевга таъзия изҳор этди. У Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги номидан ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко бир-бирларини қутлаган эдилар.