...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов АҚШдан қайтиб, учрашувларни бошлаб юборди


16:55, 23.01.2018 Жамият
 2 152

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан ХМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

14-21 январь кунлари АҚШда бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга қайтиб, фаолиятига киришди.
 
Бугун, 23 январь куни вазир Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда бўлиб турган Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Европа ва Марказий Осиё масалалар бўйича минтақавий катта маслаҳатчи Манфред Профази бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан ХМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон ХМТга аъзо эмас. Шунга қарамасдан томонлар ўртасида конструктив мулоқот ўрнатилгани, Ўзбекистон экспертларининг миллий манфаатларимизга жавоб берувчи ташкилот тадбирларида фаол иштирок этаётганлиги таъкидланди.
 
Томонлар одам савдосига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликнинг самарали хусусияти мамнуният билан қайд этилди.
 
Учрашувда барча соҳаларда,  жумладан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёр эканликлари тасдиқланди.

Теглар:Абдулазиз Комилов Халқаро миграция ташкилоти Манфред Профази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар