...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ўзбекистонлик ёш футболчилар Франция жамоаларида ўйнайди


16:39, 23.01.2018 Спорт
 3 126

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов бугун Парижда Франция футбол федерацияси президенти билан учрашди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси-Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Испанияда расмий ташриф билан бўлиб, бир қатор мутасаддилар ва мутахассислар билан учрашгани ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.
 
Бугун, 23 январь куни Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси мутассаддилари – Франция футбол федерацияси президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари, Ташқи алоқалар ва институтлараро алоқалар бошқармаси бошлиғи Эмили Домс ва Франция футбол федерацияси Техник директори Филип Монтаньер билан учрашди.
 
Учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш, Суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш бўйича келишувга эришилди.
 
Бундан ташқари, шу йилнинг апрель-май ойларида Франция футбол федерацияси, Франция Ташқи ишлар вазирлиги ва Франция Спорт вазирлиги мутахассисларидан ташил топган делегация Ўзбкеистонга ташриф буюриши кўзда тутилган.
 
Улар Суперлига клубларининг маркетинг бўйича мутахассислари иштирокидаги семинарларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, клубларимизнинг маркетинг бўйича фаолиятини самарали йўлга қўйишга ёрдам беришади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Франция ФФ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!