Давлат дастурининг биринчи бўлими давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга бағишланган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 22 январь куни “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Давлат дастурининг биринчи бўлими давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга бағишланган.
“Давлат хизмати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги муҳим қадам бўлиши кутилмоқла. Ушбу ҳужжат, аввало, давлат идораларида хизматни ҳақиқатдан нуфузли фаолиятга айлантиради, давлат хизматчиларининг меҳнат ҳақи ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб тизим шакллантиради, юклатилган вазифаларнинг сифатли ижроси учун давлат хизматчиларининг жавобгарлигини оширади.
Эндиликда ҳар бир давлат хизматчиси эгаллаб турган лавозимга муносиб эканини ҳар куни исботлаши шартлиги фармонда алоҳида таъкидланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деб устовор вазифасини барча давлат ташкилотларига қатъий талаб сифатида қўйган эди. 2018 йил учун Давлат дастурида ҳам бу ўз ифодасини топмоқда.