Марҳумлар вилоят ишчи комиссияси томонидан Тўрақўрғон ва Косонсой туманларидаги мотамсаро хонадонларга етказилди.
Бугун соат 05.40 да Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган автобус ёнғинида ҳалок бўлганлар ҳоки билан Наманган халқаро аэропортига қўнди, деб хабар бермоқда УзА.
Марҳумлар вилоят ишчи комиссияси томонидан юқори даражада кўрилган ташкилий-чора тадбирларга асосан вилоят соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги замонавий тез тиббий ёрдам автомашиналарида тезкорлик билан Тўрақўрғон ва Косонсой туманларидаги мотамсаро хонадонларга етказиб борилди.
Ҳалокат қурбонларининг бир вақтнинг ўзида ўқилган жаноза намозида аҳоли билан бир қаторда вилоят ва туманлар раҳбарияти, кенг жамоатчик вакиллари ҳам иштирок этиб, бевақт ҳалок бўлган йигитлар ҳақига дуои фотиҳа қилди.