...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чегарадаги ўзбекистонликлар қўйиб юборилди


12:05, 20.08.2018 Олам
 4 178

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, улар эртага оқшомда Чимкентга етиб келадилар.

Аввалроқ, Россиядан 10 та автобусда келаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари 16 август куни Омск вилояти Черлакск туманидаги “Ольховка” чегара постида ушлаб қолингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 20 август куни ОАВ воқеа ҳақида хабар бера бошлагач, чегара пости ходимлари 10 та автобусдаги Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини ҳеч қандай саволларсиз рус-қозоқ чегарасидан ўтказиб юборган.
 
Автобуслар 500 нафар одамни Россиянинг шимолий шаҳарларидан Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига олиб келаётган бўлган.
 
Айни вақтда автобуслар Павлодар ва Эксбастуз шаҳарларидан ўтган.
 
“Чегарадан ўтгач, дарҳол яқин орадаги овқатланиш шаҳобчасида тўхтадик. Овқатланиб, сув сотиб олгач, йўлга тушдик. Одамлар барчаси ортда қолганидан ва байрамга ўз вақтида уйларига етиб боришлари мумкинлигидан хурсанд”, деган ҳайдовчилардан бири.
 
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, улар эртага оқшомда Чимкентга етиб келадилар. У ердан Ўзбекистон ва Тожикистонга кета оладилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:чегара мигрант Чимкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!