Халқаро хотин-қизлар байрами яқинлашмоқда.
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги автоҳаваскорлар аёлларни 8 март халқаро хотин-қизлар байрами билан оригинал усулда табриклашди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Улар автомашиналарни териб қўйган ҳолда “8 март” деб ёзишди ва видеоролик суратга олишди.
Ролик тагида “Баҳор, гўзаллик ва нафосат байрами 8 март билан табриклашга ижозат бергайсиз! Қалбингизни илиқлик, ёруғлик тарк этмасин. Илк қалдирғочлар уйингизга бахт ва омад олиб келсин!” деб табрик қолдиришди.
Бу уларнинг илк сюрпризи эмас, Янги йилда автоҳаваскорлар машиналардан арча шаклини ясашган эди.

Икром Раҳмон