“Тошкент” автовокзали чиптахонасидан билдиришларича, 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун йўл ҳақининг 50 фоизи тўланади.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда “Manzara tourism” МЧЖ масъул вакиллари маълумотига кўра, кира 60 минг сўмга туширилган. Бугунги кунда икки томондан 3 қатнов амалга оширилмоқда. “Тошкент” автовокзалидан соат 8:00, 13:00 ва 18:00 да йўлга чиқиш мумкин. Чимкентдан Тошкентга автобуслар Қозоғистон вақти билан 9:00, 14:00 ва 19:00 да ҳаракатлана бошлайди.
“Тошкент” автовокзали чиптахонасидан билдиришларича, 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун йўл ҳақининг 50 фоизи тўланади. 5 ёшгача бўлган болалар учун чипта текин.
8-31 январь кунлари Тошкентдан 762, Чимкентдан 622 йўловчи манзилига етказилди. Февраль ойининг ўтган 15 кунида бу кўрсаткич мос равишда 355 ҳамда 425 тани ташкил этган.