...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нуримон Абулҳасан “Саховат”дек гуруҳ раҳбарларини қиёматда оғир савол-жавоб кутишини айтди


19:04, 10.06.2018 Жамият
 29 250

Айни дамда “Саховат” гуруҳи фаолиятини тугатиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева бошчилигидаги “Меҳрли қўллар” фонди қошида иш олиб бормоқда.

Аввалроқ, Telegram мессенжери орқали ўз фаолиятини олиб бориб, икки йил ичида кўплаб хайрли ишлари билан тилган тушган “Саховат” гуруҳининг фаолияти тўхтатилгани, улар “Меҳрли қўллар” фонди қошида фаолиятини қайта ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан “Qalampir.uz” билан суҳбатда мазкур масалага аниқлик киритиб, гуруҳ фаолияти, унга давлат томонидан берилган таклифларга тўхталди.
 
“Биз “Саховат” гуруҳини ташкил этган йигитларни чақириб, улар билан гаплашдик.
 
Саховат, садақа, хайр-эҳсон каби масалалар билан илмли одамлар шуғулланиши кераклигини тушунтирдик. Агар Закотнинг бир чақаси ножўя сарф этиб қўйилгудек бўлса, унинг қиёматдаги савол-жавоби жуда оғир бўлишини айтдик”, дейди Нуримон Абулҳасан.
 
Диншунос олим Нуримон Абулҳасан одамлардан келиб тушадиган сармоялар олдидаги масъулият ўта оғирлигини айтаркан, ҳатто, “Вақф” хайрия жамоат фондини ташкил этишда ҳам шулар инобатга олингани, хайрия учун алоҳида, вақф учун алоҳида, закот, ушр, фитр ва фидя учун алоҳида ҳисоб рақами очилганини урғулади.
 
“Биз “Саховат” гуруҳи ташкилотчиларига ёрдам бериш, уларнинг фаолиятини тўғри, қонуний такшил этиш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фондига чақириб, уларга биргаликда ишлашни таклиф қилдик. Ҳукумат орқали диний тус бериш мумкинлиги, фаолият олиб боришларига ҳеч ким тўсқинлик қилмаслигини айтдик. Бироқ рози бўлмадилар.
 
“Саховат”  агар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтса ҳам, унга диний мақом берилмайди. Чунки, закот ва ушрни белгилаб, тақсимлаш учун бу ташкилотда нозири закотлар бўлиши шарт.
 
Буни бир гап билан изоҳлашни хоҳлардим: масалан, мен тиббиёт ходими бўлмасаму лекин сизни ёнимга чақириб, келинг, мен сизни даволайман ёки докторлардек жарроҳлик амалиётини ўтказаман, десам сиз ўз саломатлигингизни менга ишониб топширармидингиз. Закот ва хайрия сармоялари ҳам шунга ўхшаш нарса. Юқори айтганимдек, буларнинг қиёматда жавоби жуда оғир”.
 
Маълумот ўрнида, айни дамда “Саховат” гуруҳи фаолиятини тугатиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева бошчилигидаги “Меҳрли қўллар” фонди қошида иш олиб бормоқда. 

Теглар:Нуримон Абулҳасан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар