Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Ташриф давомида Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Президентлар пойтахтдаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйдилар. “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.
Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунлари бўйича турли соҳаларига доир 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бугун Туркманистонга жўнаб кетади.