Шунингдек, айрим турдаги товарлар учун олиб чиқишнинг қуйидаги меъёрлари тасдиқланди.
Жисмоний шахслар 3 000 АҚШ долларигача қийматидаги товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан олиб чиқиши мумкин. Шунингдек, айрим турдаги товарлар учун олиб чиқишнинг қуйидаги меъёрлари тасдиқланди:
- гуруч 3 кг;
- нон маҳсулотлари 5 кг;
- гўшт ва гўшт маҳсулотлари 2 кг;
- шакар 2 кг;
- ўсимлик ёғи 2 кг;
- янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва мевалар – 40 кг.гача;
- алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво 2 литргача;
- барча турдаги тамаки маҳсулотлари 10 қутигача;
- атир ва атирсимон суюқликлар 3 донагача;
- қимматбаҳо метал ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари 65 граммгача.