...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шунақаси ҳам бўлади! Эрдўған Путиндан қиз “ижарага олди”


10:17, 04.04.2018 Олам
 10 460

Иккала Президент Анқара шаҳрида учрашув ўтказди.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Туркияга сафар қилишини хабар берган эдик.
 
Кеча, 3 апрель куни Путин пойтахт Анқарада Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокаралар ўтказди.
 
Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди ва Путин Туркиянинг Аккую атом электростанциясини ишга тушириш тадбирида иштирок этди.
 
Музокаралар якунида ғаройиб ҳолат юз берди. Суратга тушиш жараёнида қатнашаётган Путиннинг ёнига миллий либосдаги уч нафар турк қизи келиб турди. Натижада, Эрдўған бир ўзи қолиб кетди.
 
Шундан кейин Туркия Президенти ҳазил тарзида Путиндан қизлардан бирини “ижарага” бериб туришини сўради ва суратга олиш учун тенг ҳолат тақсимланди.
 
Маълумот ўрнида, бугун, 4 апрель куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний ҳам Анқарага етиб келади ва мазкур уч Президент иштирокидаги саммит ташкил қилинади.
Икром Раҳмон

Теглар:Анқара Путин Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!