Лекин ваъда берилган, пул олинганидан 8 ой ўтса ҳамки “нуфузли идора ходими” амалий ишга ўтмаган.
Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани Чароғон кўчаси 15-уйда яшовчи, 1972 йилда туғилган Б.Ибрагимов 1974 йилда туғилган Н.Шоалиевага Хитойдан тикув машиналарини арзон нархда олиб келиб беришни ваъда берган. Бундан ташқари, Ибрагимов аёлнинг танишини Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ўқишга киритишини айтган.
Бу “хизмат”лари учун аёлдан 4000 минг доллар олган Б.Ибрагимов “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими” экани учун ишни хамирдан қил суғургандек битириб беришига Н.Шоалиевани ишонтирган.
Лекин ваъда берилган, пул олинганидан 8 ой ўтса ҳамки “нуфузли идора ходими” амалий ишга ўтмагач Н.Шоалиеванинг тоқати тоқ бўлиб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2 апрель куни ИИБга мурожаат қилади.
Натижада Б.Ибрагимов ушланган.