...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мурод Холмуродов йил ҳисобидан учинчи медални қўлга киритди


14:12, 08.10.2018 Спорт
 1 377

Велоспортчимиз Осиё кубогида совриндор бўлди.

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё кубоги ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон шарафини Осиё ўйинлари совриндори Мурод Холмуродов ҳимоя қилмоқда.
 
Қувонарлиси, ўзбекистонлик спортчи мазкур баҳсларда учинчи натижани қайд этди ва бронза медали соҳибига айланди.
 
Қайд этиш лозимки, мавсум Холмуродов учун муваффақиятли кечмоқда. У февраль ойида Малайзияда ўтказилган Осиё чемпионатида учинчи ўриндан жой олганди. Индонезиядаги Осиё ўйинларида эса унга кумуш медаль насиб этган эди. Энди у Осиё кубогида муваффақиятли одимлашни давом эттириб, шоҳсупага кўтарилди.
 
Шундай қилиб, Холмуродов 2018 йил ҳисобидан ўзининг учинчи медалини қўлга киритди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Мурод Холмуродов Велоспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!