...
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналист аёл истроҳат боғида ўлдириб кетилди


14:08, 08.10.2018 Олам
 10 902

Айбдорлар қидирилмоқда. Журналистнинг нима сабабдан ўлдириб кетилгани мавҳум бўлиб қолмоқда.

Болгарияда машҳур журналист Виктория Маринова ўлдириб кетилди. Полиция жиноят бўйича тергов ишларини бошлаб юборган.
 
Журналистнинг жонсиз танаси 6 октябрь оқшомида мамлакат шимолидаги Русе шаҳрида жойлашган боғдан топилган. Айбдорлар қидирилмоқда. Виктория Маринова  нима сабабдан ўлдириб кетилгани ҳозирча номаълум.
 
Маринова иш олиб борган сўнгги мавзу Европа иттифоқи жамғармаси маблағларининг ўғирланишига алоқадор можаро — GPGate бўлган. GP Group — Евроиттифоқ томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар ортидан пул орттирган консалтинг фирмаларидан бири бўлган. Фирибгарликларга давлат олий раҳбарияти вакиллари алоқадор бўлиши мумкин.
 
30 ёшли аёл ТВН маҳаллий телевидениесида журналист бўлиб ишлаган. ЕХҲТ ОАВ вакили Ҳарлем Десир ўз Тwitter’ида бу воқеага жиддий ёндашиб, айбдорлар қаттиқ жазоланиши кераклигини ёзиб қолдирган.
 
Русе вилояти прокурои Георги Георгиевнинг сўзларига кўра, Маринова бошидан кучли зарб олиш оқибатида вафот этган. Унинг қўл телефони, машина калити, кўзойнаги ва кийимлари воқеа жойидан йўқолган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Болгария Журналист 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!