Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси олтин медални қўлга киритди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская ҳам иштирок этиб, 26,5 километр масофага ўтказилган пойгада барча рақибларини ортда қолдириб биринчи бўлиб маррага етиб борди. У 35 дақиқа 54 сония (ўртача тезлик 45 км/соат) натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Кейинги ўринни 12 сония кеч маррага кириб борган Даниялик Эмма Йоргенсен эгаллади. Кучли учликка пешқадамдан 35 сония кеч қолган мезбон спортчи Оудри Кордон-Рагот якун ясади.