...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур футболчининг отаси ҳоким бўлди


20:08, 15.10.2018 Спорт
 13 577

У Парламент депутати сифатида фаолият юритар эди.

“Манчестер Сити” ва Белгия терма жамоаси сардори Венсен Компанининг отаси Бельгия округларидан бирига ҳоким бўлди.
 
Пьер Компани Гансхорен ҳокимлиги учун бўлган маҳаллий сайловларда ғолиб чиқди. Шу муносабат билан, у Бельгия тарихида келиб чиқиши африкалик бўлган биринчи округ ҳокимига айланди.
 
Маълумот учун, Пьер Компани Бельгияга 1975 йилда Конго Демократик Республикасидан кўчиб келган. У сиёсий фаолиятини 2006 йилда бошлаган бўлиб, 2014 йилда Бельгия Парламентининг маҳаллий сайловларида ғолиб чиққан. Шундан буён Пьер Компани Парламент депутати сифатида ишлаб келаётганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Пьер Компани Венсен Компани Белгия Гансхорен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!