...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ольга Забелинская “Chrono des Nations” ғолиби бўлди


20:16, 15.10.2018 Спорт
 1 467

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси олтин медални қўлга киритди.

Кеча, 14 октябрь куни Францияда шоссе бўйича профессионал велоспортчилар ўртасида Chrono des Nations халқаро турнири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон велосипед спорти  Федерацияси Матбуот хизмати “Qalampir.uz”га маълум қилди.
 
Мазкур мусобақада Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская ҳам иштирок этиб, 26,5 километр масофага ўтказилган пойгада барча рақибларини ортда қолдириб биринчи бўлиб маррага етиб борди. У 35 дақиқа 54 сония (ўртача тезлик 45 км/соат) натижа билан олтин медални қўлга киритди.
 
Кейинги ўринни 12 сония кеч маррага кириб борган Даниялик Эмма Йоргенсен эгаллади. Кучли учликка пешқадамдан 35 сония кеч қолган мезбон спортчи Оудри Кордон-Рагот якун ясади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Велоспорт Chrono des Nations Ольга Забелинская 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!