Ўзбекистон вакили 16 спортчи орасида муҳим совринни қўлга киритган.
Мазкур муҳим мусобақада кеча, 24 август куни велоспорт бўйича финалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Холмуродов 16 иштирокчи орасида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
У белгиланган 40 километр масофани 57:10.52 дақиқада босиб ўтиб, Осиё ўйинлари кумуш медали совриндорига айланди.