...
МЕНЮ
ONLINE TV

БААнинг “Al Shafar Group” компанияси раҳбари Ўзбекистонга нимага келди?


20:06, 25.06.2018 Спорт
 4 294

Велосипед спорти федерацияси “Al Shafar Group” компанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

Ўзбекистон велоспорт ривожи йўлида “Al Shafar Group” компанияси билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси мамлакатда велосипед спорти янада ривож топиб, ўз мухлисларига эга бўлиши учун “Al Shafar Group” компанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
 
Бугун, 25 июнь куни компания раҳбари Аҳмад Абдуллоҳ ал Шафар бошчилигидаги ишчи гуруҳ Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Учрашувда мамлакат велосипед спорти федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Танзила Нарбаева, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчановлар иштирок этдилар. Музокаралар давомида томонлар ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионати ва бошқа ташкилий масалаларни муҳокама қилинди.
 
“Ўзбекистонда 2011-йилдан буён федерацияга раислик қилаётган бўлсам, йилдан-йилга велоспорт ривожланиб бормоқда. Бу давр ичида биз оммавийликка асосий эътиборни қаратдик. Ҳар бир вилоятда ўз бўлимларимиз мавжуд. Сизга терма жамоамиз спортчилари учун ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилишда, профессионал велосипедларни харид қилишда кўрсатган амалий ёрдамингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўзбекистон велосипед спортига кўрсатаётган эътибор учун сизга раҳмат”, деди Танзила Нарбаева.
 
Ўз навбатида жаноб ал Шафар ўзбек велоспортини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
 
“Осиё чемпионатида 3 та медаль қўлга кирита олганингиздан хурсандман. Биз бундан буён ҳам Ўзбекистонда велосипед спорти ривожига ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз. Ўзбек велоспортининг келажаги порлоқ эканлигига ишонаман”, деди Ўзбексистонга келган меҳмон.
 
Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси ҳамкорликдан мамнун эканлиги, 2019 йили шоссе бўйича Тошкентда ўтказиладиган мусобақани юқори савияда ўтказиш мақсад қилинганлигини, ушбу йирик спорт байрамида ҳам ҳамкорлик қилиш истагида эканлигини айтиб ўтди. Учрашув якунида Танзила Нарбаева меҳмонга эсдалик совғасини топширди.
 
Маълумот учун, “Al Shafar Group” компанияси 2006 йилда ташкил этилган қурилиш компанияси бўлиб, кўчмас мулк, савдо, авиация, электоромеханик ишлар, консалтинг, лойиҳалаш ва бошқа йўналишларда фаолият олиб боради. Компания Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Велоспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!