...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Спорт – соғлиқ гарови”


19:03, 13.07.2018 Спорт
 2 295

426-сонли МТМнинг барча тарбияланувчилари кичик велосипедлар билан мусобақада иштирок этдилар.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан хамкорликда мактабгача ёшда бўлган болалр ўртасида спорт-ўйинлари шаклидаги мусобақалар ўтказиб келмоқда.
 
Шундай тадбирлардан бири бугун, 13 июль куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 426-сонли болалар боғчасида бўлиб ўтди. “Спорт – соғлик гарови” шиори остида ўтган спорт-ўйинлари катта мусоба каби ўтказилди.
 
Унда 426-сонли мактабгача таълим муассасасининг барча тарбияланувчилари кичик велосипедлар билан мусобақада иштирок этдилар.
 
Мусобақа қизиқарли спорт ўйинлари, спорт баҳслари ҳамда ўйин шаклидаги велопойга билан ўтказилди. Мазкур тадбир болажонлар байрамига айланиб кетди. Барча болалар совғалар, ўйинчоқлар олиш билан биргаликда байрамона кайфиятга ҳам эга бўлдилар.
 
Эътиборлиси, мактабгача таълим муассалари шу каби тадбирларни янада кўпроқ ўтказиш бўйича велоспорт федерация мутассаддиларидан кўпроқ ташаббус кўрсатишларини сўрашди.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Велоспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!