...
МЕНЮ
ONLINE TV

Партия етакчиси Эрдўғанга етказган зарари учун жарима тўлайди


17:45, 13.07.2018 Олам
 2 292

Туркия президентлик сайловларида Камол Қиличдара ўғли ҳам ўзининг номзодини қўйганди.

Республика халқ партияси етакчиси Камол Қиличдара ўғли Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга етказган маънавий зарари учун 95 минг лира тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Эрдўғаннинг адвокати Ҳусайн Ойдин ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берди.
 
Маълумки, президентлик сайловларида Камол Қиличдара ўғли ҳам ўзининг номзодини қўйганди. Бироқ у сайловларда етарлича овоз тўплай олмади. Натижада яна мамлакатни Ражаб Тойиб Эрдўған бошқаришда давом этди.
 
У сайловолди кампанияларида ва турли йиғилишларда Эрдўған ва унинг оила аъзоларини юрт ташқарисига пул чиқараётганликда айблаганди. Бундан ташқари, Республика халқ партиясининг қурултойида президентни ҳақоратли сўзлар билан сийлаган.
 
Унинг бу хатти-ҳаракатига қарши Эрдўғаннинг адвокати судга  даъво аризаси киритиб, маънавий зарар етказгани учун 100 минг лира талаб қилганди.
 
Суд Қиличдарўғлининг ишини ҳар томонлама ўрганиб чиққач, унга қонунчиликда белгиланган адолат принциларини қўллаган ҳолда президентга етказган маънавий зарари учун 95 минг лира тўлаб берадиган бўлди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Камол Қиличдара ўғли Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!