...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ўсмирлари бир ёш катта французлар билан ўйнади


19:59, 15.10.2018 Спорт
 3 220

Халқаро мусобақадаги мазкур баҳсда Ўзбекистон ҳимоявий ўйин кўрсатди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниядаги Халқаро мусобақада иштирокини якунлади.
 
Шотландия ва Бельгия билан бир хил 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари сўнгги турда Францияга қарши майдонга тушди. Деярли ҳимояда ўйнаган Ўзбекистон терма жамоаси якунда 1:0 ҳисобида европаликларга имкониятни бой берди. Ягона гол жарима майдони ичида ёлғиз қолдирилган Коба Коиндреде томонидан учрашувнинг 33-дақиқасида киритилди.
 
15 октябрь
 
Марбелла, Испания
 
Франция U-18 — Ўзбекистон U-17 1:0
 
Гол: Коба Коиндреде, 33 (1:0).
 
Огоҳлантириш: Суннат Ҳамиджонов (90+2).
 
Франция U-18: 16. Лукас Шевалиер, 2. Янн Гударт, 3. Райан Айт Нури, 5. Лоик Мбе Соҳ, 6. Кепрем Тюрам, 9. Улрик Брад Энемэ Элла, 10. Ноа Массенго Кан, 11. Тироне Тормин, 12. Бефоде Диаките, 15. Коба Коиндреде, 17. Билол Бенҳедим.
 
Ўзбекистон U-17: 12. Асад Полвонов 23. Элдор Бегимов, 3. Аслиддин Тоштемиров, 14. Суннат Ҳамиджонов, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 11. Бегзод Шамсиев , 17. Диёр Рамазонов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 13. Алишер Одилов, 19. Руслан Розиев, 7. Абдулазиз Абдусаломов  
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон U-17 Франция U-18 Отабек Ғуломхўжаев Халқаро мусобақа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!